Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятига қўшимча ваколатлар берилмоқда

    Президентнинг “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳанинг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–302-сон, 14.10.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

    • 160 та “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш, уларда штатларни эгилувчан бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
    • Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги насос станцияларининг 50 фоизини 2026 йилда давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш;
    • “Сувчилар мактаби” лойиҳаси доирасида 141 та туманда камида 3,5 минг гектар ер майдонида ўқув дала-шийпонларини ташкил этиш.

    Сув етказиб бериш хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, уларга қуйидаги қўшимча ваколатлар берилди, жумладан:

    • молиявий ҳолатдан келиб чиқиб ҳамда мавсумга қараб мустақил равишда штат бирликлари сонини белгилаш;
    • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи миқдоридаги маблағлар ҳисобидан моддий-техник базани мустаҳкамлаш.

    Кооператив ташкил этилгандан сўнг янги ҳисобот йилидан бошлаб “Дўстлик тумани сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг вазифа ва функциялари Кооперативга ўтказилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates