Сув танқислиги сабабли ГЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми камайган

    Энергетика 9 ноябр 2021 1056

    Жорий йилда сув танқислиги туфайли мамлакатимиз гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 30 фоизга камайди. Бу эса истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатяпти.

    ГЭСларда сув ҳажмининг камлиги сабабли электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари камайиши кузатиляпти ва бунинг натижасида айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатиляпти.

    Бу гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қисқариши билан боғлиқ бўлиб, бу эҳтиёжни тўлиқ қоплаш учун зарур миқдорда электр энергияси етишмаслигига олиб келди.

    Демак, 2019 йилда гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш 6,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткич каби 5 миллиард киловатт-соатни ёки 1,5 миллиард киловатт-соатга кам (30 фоиз)ни ташкил этяпти.

    Мазкур 1 миллиард 200 миллион киловатт-соат электр энергия билан республика аҳоли истеъмолчиларини бир ой мобайнида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мумкин.

    Жорий йилда сув омборларида белгиланган сув захиралари тўпланмагани нафақат Ўзбекистон, балки қўшни республикаларда ҳам кузатиляпти.

    Шунга қарамасдан, мамлакатимизда мавжуд барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда электр станциялар орқали режада кўрсатилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш чоралари кўриляпти, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates