Табиатда дам олишни яхши кўрадиганлар қулай об-ҳаводан баҳраманд бўлишлари мумкин — Ўзгидромет

    Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди.

    Бугун ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Республиканинг барча вилоятларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этади.

    Кейинги ҳафтанинг бошига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 9-14 даражагача, кундуз кунлари 25-30 даражагача, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубда баъзи жойларда 32-35 даражагача кўтарилади. Шамол асосан бироздан ўртача тезликгача шарқий йўналишда эсди, фақат шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Тоғларда ҳарорат кечалари 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 15-20 даражагача кўтарилади. Шундай қилиб, табиатда дам олишни яхши кўрадиганлар қулай об-ҳаводан баҳраманд бўлишлари мумкин.

    Бугун ва 21-24 апрель кунлари пойтахтимизда асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10-13 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари 18-20 даражадан 27-29 даражагача аста-секин кўтарилади.

    Ўзгидромет синоптиклари Ўзбекистоннинг барча аҳолиси ва меҳмонларини Рамазон ҳайити билан табриклайди! Барчангизга соғлик-саломатлик, мусаффо осмон, хонадонизда илиқлик ва осойишталик тилаймиз!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates