Соҳада катта ўзгаришлар қилинди. Буни аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаси ҳам тасдиқлаяпти: уларнинг 79 фоизи сўнгги беш йилда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича шароит анча яхшиланганини айтган.
Лекин тадбиркорлардан солиқ маъмурчилиги бўйича ўринли саволлар тушмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан ошган корхоналар фойда солиғи бўйича аванс тўлагани учун айланма маблағдан қийинчилик юзага келмоқда.
Шу боис, энди ушбу тартиб фақатгина йилига 20 миллиард сўмдан юқори айланма қиладиган корхоналар учун амал қилиши эълон қилинди.
Натижада 14 мингга яқин тадбиркор ихтиёрида қўшимча 1 триллион сўмлик айланма маблағ қолади.








