Таэквондочиларимизнинг зафарли юриши давом этяпти

    Бугун Бокуда давом этаётган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

    Унда эркаклар -80 ва -87 килограмм, аёллар -49 килограмм вазн тоифаларида ғолиблик учун даянга чиқишди.

    Жумладан, юртдошларимиздан -80 килограмм вазн тоифасида Шуҳрат Салаев эронлик Меҳран Бархордарини икки раундда мағлубиятга учратди. Қайд этиш жоиз, бу билан Салаев Бархордаридан ўтган йилги мағлубият учун муносиб реванш олди.

    -87 килограммда эса польшалик Карол Робакка қарши баҳс олиб борган Никита Рафалович ҳам ғалабага эришиб, учинчи даврага йўл олди. Эслатиб ўтамиз, Рафалович рейтингдаги юқори ўрни сабаб биринчи даврадан эркин ўтган эди.

    Бундан олдин эса - 49 килограмм вазн тоифасида муносиб иштирок этаётган Мадинабону Маннопова иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Тунислик Икрам Дхахри билан жанг қилган юртдошимиз 8:1, 3:0 ҳисобларида устун келиб, учинчи даврага йўл олди.

    Афсуски, Шуҳрат Салаев мазкур чемпионатдаги иштирокини 1/8 финал босқичида тўхтатди. Жанубий кореялик амалдаги жаҳон чемпиони Парк Ву-Хеок ҳамюртимиз билан кечган жангда раундлар бўйича 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги даврага йўл олди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates