Бош консулхона консули "Chonburi Hospital" касалхонасида бўлиб ҳамюртимиз ҳолидан хабар олди. Шунингдек, тиббиёт муассасасида даволаниш вақтида юзага келган 352.257 Таиланд бати миқдоридаги қарздорлик ижобий ҳал қилинди.
Хусусан, тиббий муассаса раҳбарияти билан ўтказилган музокаралар натижасида умумий қарздорликнинг 101.000 бати бемор вa ҳомийлар томонидан тўлаб берилди. Қолган 251.257 бат (7400 АҚШ доллари) миқдоридаги қарздан касалхона маъмурияти воз кечди.
Шунингдек, ҳамюртимизнинг паспорти йўқолганлиги сабабли унга Бош консулхона томонидан Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди ва "Uzbekistan Airways" АЖнинг "Бангкок–Тошкент" йўналишидаги самолётга авиачипта сотиб олиб берилди ҳамда бемор учун махсус жой ажратилди.