баннер
22 апр 2025
08:01

    Россиянинг Саха Республикасида қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

    Мазкур оила Нерюнгри шаҳрида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйгани учун турли муаммоларга дуч келган.

    Мамлакатимизнинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Саха Республикаси Нерюнгри шаҳрида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган она ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

    Маълум бўлишича, мазкур оила Нерюнгри шаҳрида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйгани учун турли муаммоларга дуч келган.

    Дипломатик ваколатхона ходимлари зудлик билан ушбу оила билан учрашиб, паспортини йўқотган болаларнинг онасига Ўзбекистонга қайтиш учун бепул гувоҳнома расмийлаштирилди. Шунингдек, аёл ва унинг болаларининг юртимизга келиши учун авиачипта сотиб олинди.

    Ҳамюртимиз фарзандлари билан бирга бугун Ўзбекистонга учиб кетди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech