баннер
10 апр 2025
00:10

    Маккада оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига борган Б.М. инсультга чалинган.

    Маккада оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

    Маълум қилинишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида инсульт касаллигини бошидан ўтказган Б.М. Ўзбекистонга қайтарилди.

    Бош консулхона маълумотига кўра, умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига борган юртдошимиз инсультга чалингани сабабли King Abdulaziz Hospital касалхонасига даволаш мақсадида ётқизилган.

    Бош консулхона қилинган мурожаат асосида беморнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ барча ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатди. У 27-февраль Ўзбекистонга қайтиб келди ва даволанишни Тошкентда давом эттирмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech