Талабалар учун авиачипталарга чегирма эълон қилинди

    Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари ва ўқувчилари учун барча маҳаллий авиақатновларга эконом-класс тарифларига 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди.

    Қайд этилишича, чегирма давлат таълим муассасасида ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида берилади.

    Бундай маълумотномани қуйидаги усуллар билан олиш мумкин экан:

    • ЙИДХП орқали онлайн;
    • таълим муассасасида;
    • ёки «Ўзбекистон Республикаси Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМнинг электрон тасдиқномаси шаклида.

    Чегирмада сотиб олинган чипталар 26 декабрдан 11 январгача амалга ошириладиган парвозлар учун амал қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates