Талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражаси оширилади

    Урбанизация 1 сентябр 2020 4467

    Президентнинг «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Қарор лойиҳасига кўра, Республика давлат олий таълим муассасаларида талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг давлат-хусусий шериклик асосидаги тизими жорий этилади.

    Бунда, давлат-хусусий шериклик муносабатлари Ўзбекистон «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом» асосида амалга оширилади.

    2021—2025 йилларда олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш дастури, унинг таркибида қуйидагилар:

    • 2021—2025 йилларда тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг тасдиқланган концепциялари ва дастурлари, Ўзбекистон Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуриладиган талабалар турар жойлари рўйхати;
    • 2021—2025 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар;
    • Давлат-хусусий шериклик асосида талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш лойиҳаларини махсус ҳисобварақдан кредит билан таъминлаш ҳамда давлат шериги маблағлари ҳисобидан қисман молиялаштириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади.

    Қарорда белгиланишича:

    • олий таълим муассасалари ҳудудидан талабалар турар жойларини қуриш учун ер майдонлари тасарруфида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идораларнинг буйруғи асосида хусусий шерикка ажратиб берилади;
    • олий таълим муассасалари ҳудудидан ташқаридаги ер майдонларини ҳудуддаги олий таълим муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан олий таълим муассасаларидан узоқ бўлмаган ҳудудлардан ажратиб берилади. Бунда, хусусий шерик қонунчиликда белгиланган тартибда тендер танловлари асосида танланишини инобатга олиб, талабалар турар жойларини қуриш учун ажратиладиган ер майдонларини E-Ijro Auksion савдо майдончасида электрон онлайн-аукционга қўймаган ҳолда ажратилади;
    • бинолар қурилиши якунланганидан кейин давлат-хусусий шериклик шартномасида кўрсатилган муддат мобайнида талабалар турар жойи сифатида фойдаланиш шарти билан хусусий шерик бўлган тадбиркорлик субъeктига қонунчиликда белгиланган тартибда маҳаллий (шаҳар) ҳокимликнинг қарори асосида Кўчмас мулк объектига (ер участкаси билан) эгалик ҳуқуқи берилади ва давлат ер кадастри гувоҳномаси расмийлаштирилади. Бунда, хусусий шерик томонидан шартномадаги муддат ичида бинодан фойдаланиш мақсади ўзгартирилганда, бино тегишли ҳудуди билан биргаликда ўрнатилган тартибда олий таълим муассасасига қайтарилади.

    Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг:

    Давлат-хусусий шериклик асосида талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларни Ўзбекистон Молия вазирлигининг алоҳида очиладиган махсус ҳисобварағида жамлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

    Қуйидагилар махсус ҳисобварақда жамланадиган маблағларни шакллантириш манбалари этиб белгиланади:

    • Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг эквиваленти 100,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги босқичма-босқич ажратиладиган маблағлари;
    • халқаро молия институтлари кредитлари;
    • Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, шартнома асосида барча зарур харажатларни қоплаганидан сўнг бўш турган бюджетдан ташқари маблағлари;
    • махсус ҳисобварақда жамланган вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлари;
    • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

    Қуйидагилар белгиланади:

    • махсус ҳисобварақдаги маблағлар талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш мақсадида имтиёзли кредитларни бериш учун тижорат банкларига тақдим этилади;
    • кредит маблағлари давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштиришга беш йиллик имтиёзли давр ва фойдаланганлик учун йиллик 8 фоиз устама билан 30 йил муддатгача ажратилади;
    • кредит маблағлари давлат-хусусий шериклик лойиҳаси қийматининг кўпи билан 70 фоизигача бўлган миқдорда ажратилади;
    • махсус ҳисобварақдаги маблағлар ҳисобидан кредитлар тижорат банклари томонидан хусусий талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни амалга оширувчи хусусий шерик-тадбиркорлик субъэктларига қонун ҳужжатларига мувофиқ, лойиҳани амалга ошириш графиги асосида, белгиланган муддат ва шартларга амал қилган ҳолда ажратиб берилади.

    Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тузилмасида 3 та штат бирлигидан иборат «Олий ва ўрта махсус таълим тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлими» ташкил этилади. Бўлимнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

    • Олий таълим муассасаларида давлат-хусусий шериклик муносабатларини ташкил этиш, ривожлантириш ва лойиҳаларни амалга оширилишини мониторинг қилиш;
    • олий таълим муассасаларида талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш лойиҳалари концепцияси ва баҳолаш ҳужжатларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш. Зарур ҳолларда лойиҳа концепцияси ва баҳолаш ҳужжатларини иқтисодий экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш ҳамда ваколатли давлат органлари билан келишиш;
    • давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига хусусий шерикни танлаш учун ўтказиладиган тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказишга амалий ёрдам кўрсатиш;
    • давлат-хусусий шериклик битими матнини келишиш ва битим талабларини бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш;
    • хусусий шерикларга қўшимча даромад келтирувчи пуллик хизматларни ташкил этишга кўмаклашиш.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates