Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати неча даража бўлиши керак?

    Таълим 12 январ 2023 1122

    Санитария-эпидемиология хизмати таълим муассасаларининг ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати +16 даражадан паст бўлмаслигини эслатиб ўтди.

    Таъкидланишича, таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.

    Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.

    Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

    Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

    Информатика ўқув хонасини ертўлаларда жойлаштириш тақиқланади.

    Ўқув устахоналаридаги иш ўрни ҳар қандай бахтсиз ҳодисанинг олдини олишга қаратилган ҳолда ташкил қилинган бўлиши керак.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates