ДХХ матбуот хизматининг маълум қилишича, Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси пора билан қўлга олинди. Айтилишича, у фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб беришни ваъда қилади.
Келишилган 2 минг АҚШ доллари хизмат хонасида олаётган вақтда ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








