Унга кўра, таълим соҳасидаги кадрлар салоҳиятини ошириш, таълим ташкилотларида ўқув жараёнлари ва хизматлар кўрсатишни янги тамойиллар асосида ташкил этиш, таълим хизматлари сифатини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш, ислоҳотларни янада жадаллаштириш мақсадида давлат муассасаси шаклида «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилди.
Лойиҳа офисининг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар ва истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш;
- халқаро ташкилотлар, молия институтлари, консалтинг компаниялари ва мутахассисларнинг тавсияларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, мақбул ташаббусларнинг самарали имплементация қилинишини таъминлаш;
- етакчи экспертлар, консультантлар, маслаҳатчилар ва жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
-таълим турлари ва даражалари ўртасида узвийликни ва узлуксизликни таъминлаш, давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамжиҳатликдаги фаолиятини йўлга қўйиш;
- таълим ташкилотларида таълим сифати маданиятини шакллантириш, ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказишда вазирлик ва идораларга х,ар томонлама кўмаклашиш;
- таълим сифатини назорат қилиш йўналишида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, хорижий ва халқаро баҳолаш ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш.









