Тарихий обидалар деворларига қандай ёзувлар туширилган?

    Биласизми? 17 декабр 2020 4130

    Шердор мадрасаси пештоқига арабча матн битилган. Бу Қуръони Каримнинг “Анъом” сурасидаги 115-117 оятлардир.

    Самарқанд шаҳридаги қадимий ёдгорликлар, масжиду мадрасаларнинг пештоқи, эшик ва дарвозалари араб ёзувидаги турли матнлар билан безатилганини яхши биламиз. Бироқ уларнинг маъно-мазмунидан хабардормисиз?

    Мисол учун, Шердор мадрасаси пештоқига ҳам арабча матн битилган. Бу Қуръони Каримнинг “Анъом” сурасидаги 115-117 оятлардир. Унинг тепасида эса куфий хатида, яъни тўрт бурчак шаклда “Мулк Аллоҳникидир, буюклик Аллоҳга хос. Куч-қудрат Аллоҳникидир. Қувват Аллоҳникидир. Аллоҳга шукр” калималари битилган.

    Айтиш жоизки, мазкур битикнинг ўрта қисми тарих силсиласида турли омиллар сабаб ўчиб кетган эди. Уни маҳоратли уста-ҳунарманд Давлат Ҳакимов 2000 йилда қайта тиклашга муваффақ бўлган. Бугунги кунда ҳам обидалардаги ёзувларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates