Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига жиддий огоҳлантириш билан мурожаат қилди

    Долзарб 12 январ 2023 1565

    Ўзбекистон фуқароларига об-ҳаво шароити барқарорлашгунга қадар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспорт воситалари ва автобус қатнови орқали ҳаракатланишдан воз кечишлари тавсия қилинмоқда. 

    Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари маълумотларига кўра, ушбу мамлакатнинг барча ҳудудларида ноқулай об-ҳаво кузатилаётгани боис автотрассаларда кучли совуқ туфайли қийин вазиятга тушиб қолаётган фуқаролардан мурожаатлар тез-тез келиб тушмоқда, дейилади мурожаат матнида.

    Дипломатик ваколатхоналаримиз Қозоғистон Республикасидаги ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакат тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб тургани, фуқароларга зарур консуллик, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилаётгани қайд этилган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон фуқароларига об-ҳаво шароити барқарорлашгунга қадар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспорт воситалари ва автобус қатнови орқали ҳаракатланишдан воз кечишлари тавсия қилинмоқда.

    Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари Остона шаҳридаги мамлакатимиз Элчихонасига (+717 2954252), Олма-ота (+7273902616) ва Актау (+77292777117) шаҳарларидаги Бош консулхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates