Тадбир доирасида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “101” ва “Парвоз” фильмлари, "Бухорийлар" студияси томонидан ишлаб чиқарилган "Сумбул" фильмининг намойиши бўлиб ўтади.
“Ўзбек кино кунлари”да илк премьераси бўлиб ўтадиган “Сумбул” картинаси Ўзбекистон ва Татаристон билан ҳамкорликда постановкачи режиссёрлар Рашид Маликов ҳамда Рамиль Фазлиев томонидан суратга олинган.
“101” бадиий фильмида (режиссёр Ҳамидулла Ҳасанов) Иккинчи Жаҳон урушида қатнашган ўзбекистонлик 101 та жангчининг қаҳрамонона ва фожиали тақдири кўрсатилади.
“Парвоз” фильми эса (режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимов) йигит ва қизнинг пок муҳаббати, хиёнатга учраган дўстлик ҳақида ҳикоя қилади.
"Ўзбеккино" Mиллий агентлиги Ахборот хизмати