Қувонарлиси, кўпкураш дастурида германиялик Олимпиада чемпионидан яхшироқ натижа қайд этган ҳамюртимиз Тахмина Икромова олтин, гуруҳ машқида қатнашган қизларимиз Эвелина Аталянс, Мафтуна Зоирова, Аделя Файзулина, Мумтозабону Исъҳоқзода, Амалия Мамедова ва Иродахон Содиқова эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Яккалик, кўпкураш:
- Тахмина Икромова (Ўзбекистон)
- Даря Варфоломеев (Германия)
- Лилиана Левинска (Полша)
Гуруҳ машқи, кўпкураш:
- Полша
- Ўзбекистон
- Хитой
Бугун алоҳида машқлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади.








