Термизда Афғонистон иқтисодиётига мутахассислар тайёрлаш учун таълим кластери ташкил этилади

    Халқаро ҳамкорлик 3 декабр 2022 692

    1 декабрь куни Польшада ўтказилган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Владимир Норов Афғонистон масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ЙХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланиши ва хавфсизлиги истиқболлари қўшни Афғонистонда тинчликни таъминлаш билан узвий боғлиқлигини таъкидлади.

    «Халқаро ҳамжамиятнинг устувор вазифалари Афғонистондаги инсоний ҳалокатининг олдини олиш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ва минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга интеграция қилиш, бу мамлакатда муҳим инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишдан иборат бўлиши керак, – деди В.Норов.

    Ўзбекистон ТИВ раҳбари йиғилиш иштирокчилари эътиборини Ўзбекистон томонидан Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қаратди. Стратегик муҳим лойиҳа «Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўл лойиҳасини амалга оширилиши Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, Афғонистонни иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш ва уни бу икки минтақани боғлайдиган кўприкка айлантириш учун катта имкониятлар очади.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президентининг БМТ шафелигида халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббусини амалга ошириш Афғонистон ҳукумати томонидан ўз мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини ишлаб чиқиш ва келишиш учун муҳим платформа яратади.

    Владимир Норов ЙХҲТ ҳамкорларини узоқ қийин вазиятдаги афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Термиз шаҳридаги Халқаро транспорт ва логистика хабидан фойдаланишга, шунингдек, Афғонистон иқтисодиёти учун мутахассислар тайёрлаш учун Термиз шаҳрида Таълим кластерини ташкил этишни қўллаб-қувватлашга таклиф қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates