Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин

    1 млн 320 минг сўмгача жарима солишга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

    Маъмурий жавобгарлик тўғисидаги кодексга кўра, тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш қуйидагича жавобгарликка сабаб бўлади:

    — фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 2 млн 310 минг сўмгача) жарима;

    — мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 310 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга.

    Бундан ташқари, қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates