Фармонга кўра, Солиқ кодексида белгиланган алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар Тошкент вилоятидаги 4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорларга ҳам татбиқ этилиши белгиланди.
Шунингдек, Президент Фармони ) билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш” йўналиши киритилади.