Тўмарис издошлари сараланди

    Жамоалар граната улоқтириш, ҳарбий эстафета,team-working, дартс, арқон тортиш ўйинлари ва ўқдонга ўқ жойлаш шартлари орқали беллашишди.

    Талаба-қизларни Ватанга, халқимизга ва миллий армиямизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Самарқанд шаҳридаги 75061-сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида "Тўмарис издошлари" кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

    Бугун институт талабалар турар жойида ушбу танловнинг 2-сони бўлиб ўтди. Унда талаба-қизлардан ташкил топган "Барчинойлар", "Бибихонимлар" ҳамда "Тўмарислар" жамоалари граната улоқтириш, ҳарбий эстафета, team-working, дартс, арқон тортиш ўйинлари ва ўқдонга ўқ жойлаш шартлари орқали беллашишди.

    Шунингдек танловда институт ректори Муҳиддин Эгамбердиевич сўзга чиқиб талаба-қизлардаги уддабуронлик, зукколик ҳамда жасурликни алоҳида эътироф этди. Ректор сўзи давомида Тўмарис каби аждодларимизга муносиб издош бўлган хотин-қизлар келажакда мард ва ватанпарвар фарзандлар тарбия қилишини таъкидлаб ўтди.

    Кўрик-танлов билан бир қаторда ҳарбий қисм томонидан аскарларнинг ҳарбий чиқишлари ва ҳарбий қурол-яроқлар кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates