Тўрақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

    Қосимов Шерали Абдуқаҳҳорович Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

    Тўрақўрғон туманининг собиқ ҳокими Мансуров Аҳрор Аҳмадалиевич шу йилнинг 7 август куни Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланган эди.

    Шерали Қосимов янги тайинловга қадар эса Поп тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.