“Ўзбекистон темирйўллари” хабар беришича, йўловчилар Афросиёб поездининг ўрнига қуйидаги йўловчи поездлардан фойдаланиши мумкин:
12-сонли “Тошкент – Бухоро” “Шарқ”;
56-сонли “Тошкент – Бухоро – Хива”;
58-сонли “Тошкент – Бухоро – Шовот”;
72-сонли “Тошкент – Бухоро – Олот”;
125-сонли “Андижон – Тошкент – Бухоро – Хива”;
“Харид қилинган чипталарни темирйўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни эса chipta.railway.uz сайтида қайтаришингиз мумкин. Чипта 100% қийматда қайтарилади”, – дейилади расмий изоҳда.