баннер
28 мар 2025
18:05

    Тошкент — Истанбул — Тошкент йўналиши бўйича айрим рейслар бекор қилинади

    Бекор қилинган авиақатновлар йўловчилари ташуви юқорида келтирилган саналарнинг кундузи вақтида амалга ошириладиган HY271/272 ва HY273/274 авиақатновлари орқали режалаштирилган.

    Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ва Истанбул халқаро аэропорти маъмуриятининг қарорига кўра, фақат 2025 йилнинг 20/21 ва 21/22 февраль кунлари “Uzbekistan Airways” Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича HY281/282 авиақатновларини бекор қилди.

    Мураккаб об-ҳаво шароити ва ёғингарчилик (қор ёғиши) кутилаётганини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан парвозга рўйхатдан ўтиш учун олдинроқ келишлари сўралади.

    Қарор Метеорология авиациясини мувофиқлаштириш қўмитасининг жорий йил 18 февралдаги Истанбул халқаро аэропортидаги инқирозли вазият бўйича мажбурий ва тавсиявий талаблари асосида қабул қилинган.

    Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Airways” учун йўловчилар хавфсизлиги биринчи ўринда туради, — дейилади хабарда.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech