Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида давлатимиз раҳбари ва мамлакатимизнинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.
Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Кувайт Давлати Валиаҳди Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид;
Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Теббун;
Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа.
Қутловлар келишда давом этмоқда.