баннер
17 апр 2025
17:21

    “Uzbekistan Airports” пойтахт аэропортидаги тижорат майдонларини аукционга қўйди

    “Uzbekistan Airports” компанияси E-auksion.uz электрон платформасига Тошкент халқаро аэропорти ва қурилаётган юк терминалидаги майдонни ижарага олиш учун бир нечта лотларни жойлаштирди.

    Қайд этилишича, савдолар E-auksion.uz платформасида бўлиб ўтади.

    Учиб кетиш терминалида маслаҳат-банк хизматлари кўрсатиш шохобчасини жойлаштириш учун иккинчи қаватда 10 кв.м майдонга эга ҳудуд. Хорижий авиакомпания ваколатхонаси пештахтасини жойлаштириш учун 8 кв.м майдонга эга ҳудуд ва Учиб кетиш залининг стерил ҳудудида халқаро бренд остида фаолият юритувчи умумий овқатланиш шохобчасини жойлаштириш учун 30 кв.м майдони савдога қўйилган.

    Учиб келиш залида CIP-lounge — умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиш учун 40 квадрат метр майдонга эга ҳудуд. Шунингдек, аэропорт ҳудудида 72,59 кв.м майдонли бино авиация тозалашини ўтказиш учун перронга чиқиш имконияти билан ижарага берилади.

    Шунингдек, янги юк терминалининг маъмурий биносида умумий овқатланиш шохобчаси (ошхона) ни жойлаштириш учун 132,2 кв. м майдон ижарага берилади.

    Аукцион савдоси 11 ва 13 март кунлари E-auksion.uz электрон платформасида бўлиб ўтади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech