Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди

    Транспорт 7 январ 2023 939

    Қишки таътил кунлари узайтирилиши муносабати билан “Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди. 

    Поездлар ҳаракат жадвали қуйидагича:

    2023 йилнинг 16 ва 18 январь кунлари 158-сонли “Тошкент – Термиз” йўналиши:

    Тошкент 21:42 – Термиз 11:41

    2023 йилнинг 17 ва 19 январь кунлари 157-сонли “Термиз – Тошкент” йўналиши:

    Термиз 15:10 – Тошкент 05:42

    Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz