“Тошкент — Урганч — Тошкент” йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди

    Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида "Тошкент –Урганч – Тошкент" йўналишида қўшимча 12 та қатновлар йўлга қўйилади.

    Поездлар 2022 йилнинг 18, 20, 23, 25, 27, 30 декабрь ва 2023 йилнинг 3, 6, 8, 10, 13, 15 январь кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    156-сонли "Тошкент — Урганч" йўналиши:

    Тошкент 00:05 — Урганч 14:23

    155-сонли "Урганч — Тошкент" йўналиши:

    Урганч 17:35 — Тошкент 06:54

    Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари (ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

    Чипталар, шунингдек, электрон тарзда chipta.railway.uz да ҳам сотилади, дейилади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates