Тошкент шаҳар ҳокими депутат этиб сайланди

    Шавкат Бўронович Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайланди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 104-сессияси бўлиб ўтди.

    Сессияда дастлаб Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Абдулла Магрупов «Тошкент шаҳрида бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида» маълумот берди.

    Маълумотга кўра, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани «Туркистон-53» сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Шавкат Бўронович Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайланди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates