Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосари тайинланди

    Ички ишлар вазири буйруғи билан Полковник Фарҳод Ҳасанов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

    У тайинловга қадар Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

    Бу лавозимда у 2023 йил августидан буён Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Дониёр Тошхўжаев ўрнини эгаллади.