Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

    Мамлакатимизда 6 феврал 2025 3423

    Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Юлдашева Ирода Салохутдиновна Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Тошкент шаҳар ММТБ ахборот хизматининг хабар беришича, Ирода Юлдашева 1977 йилда туғилган. Маълумоти олий. 1999 йилда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

    Лавозимга тайинланган кунга қадар Сергели туманидаги 7-сонли умумтаълим мактаби директори вазифасида ишлаган.