Иситиш магистралидаги носозликларни бартараф этиш ва тегишли жиҳозларни алмаштириш бўйича авариявий ишларни олиб бориш зарурати муносабати билан бугун қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
М. Юсуф, Буюк Ипак йўли, Мирхосилбой, Бўз-7, Олчабоғ, Қибрай, М. Улуғбек, Паркент, Сайрам, Бўз, Мусаввирлар, Лашқарлар, Қаландар, Чуст, Бўз бозор 7-тор, Бўз (Демократик) кўчалари.
Иссиқ сув таъминоти таъмирлаш ишлари тугалланиши биланоқ (соат 21:00 гача) тикланади.
«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК бу ҳақда расман маълум қилиб, аҳолидан ноқулайликлар учун узр сўради.