Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарорида маълум қилинган.
Жумладан, Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" бошқармасида аҳоли учун амалдаги 1 Gkal иссиқлик нархи 81 312 сўмни ташкил этади. Бу нарх февралдан 93 464 сўмгача ошади (ҚҚС билан).Бюджет ташкилотлари учун миқдор 140 минг сўмдан 560 минг сўмгача қимматлайди. Улгуржи истеъмолчилар учун эса 358 400 сўмгача кўтарилади.
Иссиқ сув нархи 1 метр куб учун 5144 сўмни ташкил этади.
"Ангрен иссиқлик энергияси" ДУКда нархлар аҳоли учун 81 312 сўмдан 93,5 минг сўмгача ошади. Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун нарх 493 минг сўмга кўтарилади. Иссиқ сув нархи 6078 сўмга ошади.
Нисбатан арзон нархлар "Олмалиқ иссиқлик манбаи" МЧЖ томонидан таклиф этилмоқда. Бу ерда 1 Gkal иссиқлик нархи бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 274-280 минг сўмни ташкил этади. Аҳоли учун эса миқдор 100 800 сўмгача ошади.
Ушбу қарор эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган.