Тошкент сирдарёлик журналистларни қучоқ очиб кутиб олди

    Мамлакатимизда 6 ноябр 2021 1183

    Куни кеча бир гуруҳ сирдарёлик журналистлар Тошкент шаҳрида саёҳатда бўлди.

    Тадбир Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси, унинг Сирдарё вилоят бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими, «Ойдин йўл» газетаси таҳририяти томонидан ўзаро ҳамкорликда, «Журналист ва ҳаёт» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

    Сир воҳаси ижод аҳли вакиллари Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Янги Ўзбекистон» ва «Правда востока» газеталари таҳририяти, Миллий матбуот маркази, «Ғалаба» боғи каби муҳтарам ва муҳташам масканларда бўлди, меҳмонларни хушнудлик билан кутиб олган мезбонлар билан ижодий мулоқотлар қизғин кечди.

    Айниқса, республика Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, Матбуот уйида «Янги Ўзбекистон» ва «Правда востока» газеталари таҳририяти Бош муҳаррири Салим Дониёров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида уюшма раиси, Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййидлар билан давра суҳбатлари мароқли бўлди.

    Дастур доирасида «Ширин садоси» газетаси бош муҳаррири Облоқул Ашурқулов, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ғулом Примов, ахборот ва оммавий комуникациялар бошқармаси мутахассиси Моҳира Йўлдошеваларга Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзолиги, худди шунингдек, ижодкор журналистлардан Бойжигит Абдуллаев, Ҳасан Абдувоҳидов, Рустам Эмин ва Алишер Нурларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолиги гувоҳномалари ҳамда кўкрак нишонлари айнан ана шу уюшмалар раислари томонидан тантанали равишда топширилди, деб хабари беради Sirdaryo Xabarlari.

    Шубҳасиз, бундай юқори даражадаги ижодий тадбирлар ўз навбатида ижодкорларнинг, масъулият ва мажбуриятлар ошган ҳолда, кучларига куч, ғайратларига ғайрат қўшишига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates