Тошкент солиқ техникуми талабалари ўқишни Кореяда давом эттириши мумкин

    Таълим 15 январ 2021 1476

    2021 йил 14 январь куни Хонам университети  ректори жаноб Пак Санг Чоль бошчилигидаги делегация ва Тошкент солиқ техникуми раҳбарияти ўртасида навбатдаги учрашув онлайн тарзда ташкил қилинди.

    Учрашувда 2019 йилда Корея университети Хорижий талабалар билан ишлаш департаменти вакилларининг Тошкентга қилган ташрифи доирасида IT технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича эришилган келишув юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

    Музокаралар давомида икки давлат таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди. Унга кўра 2+2 кўринишида биргаликда мутахассислар тайёрлашга келишилди.

    Эндиликда Тошкент солиқ техникуми битирувчилари ўқишини Хонам университетининг тегишли йўналишларида 3-курсдан давом эттиришлари мумкин бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates