Тошкент тиббиёт академиясида адиблар ва бўлғуси шифокорлар учрашди

    Тошкент тиббиёт академиясида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида эл ардоғидаги шоир-ёзувчилар, зиёлилар билан учрашувлар ўтказиш анаъанаси мавжуд.

    Бундай мулоқотларда китобнинг, маърифатнинг кучи, илм билан ҳамоҳанглиги ҳақида сўз боради. Куни кеча шундай тадбирларнинг навбатдагиси ўтказилди.

    Эрта тонгдан академия ҳовлиси оқ либосли талабалар билан гавжум бўлди. Улар атоқли шоир ва адибларимизнинг пурмаъно маслаҳатларию қалбни ларзага солувчи шеърларини тинглаш мақсадида йиғилди. Даставвал меҳмонларни кутиб олиш жараёни халқ лапарлари, жўшқин қўшиқлар ва шоирлар қаламига мансуб шеърлар билан янада жозиба касб этди.

    Тошкент тиббиёт академиясида 500 нафардан ортиқ ижодкор талаба таҳсил олади. Шу маънода ижодкорлар учрашуви ҳақиқий маънода маърифат нури билан порлади. Ёшларнинг меҳмонларга берган саволларидан маърифат улашиш инсонни етукликка етаклашини тушуниш мумкин.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Отабек Жўрабоев, Зиёвуддин Мансур ва Носиржон Жўраев иштирокидаги давра суҳбати қизғин бошланди.

    Шундан сўнг меҳмонлар ва академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талабалар биргаликда “Яшил макон” лойиҳасини ривожлантиришга киришди. Академия ва Олмазор туманидаги 22-мактаб, 134-мактаблар ҳудудида турли манзарали ва мевали дарахтлар кўчатлари экилди.

    Дастур доирасида мактаб ўқувчилари тайёрлаган кўргазмали саҳналар намойиш қилинди. Ўзига хос усулда адабиёт ҳамда тиббиёт соҳаси вакиллари мактаб ёшлари билан дилдан суҳбатлашди. Ушбу тадбир маърифат ва маънавият кечаси бўлиб қолмай, гўзал табиат, экология мусаффолиги йўлида барчани бирлаштирди, дейилади академия ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates