Америка -Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди

    Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Америка -Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм билан учрашди.

    Мулоқот давомида томонлар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, шу жумладан, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

    Иқтисодиётнинг барқарор ўсишига кўмаклашадиган йирик ва кичик инвесторларни жалб этишга ёрдам берадиган мустаҳкам ҳуқуқий базани яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашувда бизнес ривожини рағбатлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш учун самарали фаолият юритадиган суд тизими зарурлиги ҳам таъкидланди. Томонлар ҳуқуқий барқарорлик ва ишончлилик инвестицияларни жалб этишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

    Керолин Леммнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хорижий инвесторлар учун кафолатларни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар хорижлик тадбиркорларнинг мамлакатимизга ишончини ошириб, уларда Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини уйғотяпти.

    Мулоқот давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates