2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди

    Жорий йил баҳолашда ўтган йилга нисбатан «яшил» тоифада баҳоланган давлат идоралари кўлами 21 фоизга кўпайиб, «қизил» тоифадагилар 15 фоизга (ижобий ўсиш кўрсаткичлари бўйича) камайган.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди.

    Жорий йил баҳолашда ўтган йилга нисбатан «яшил» тоифада баҳоланган давлат идоралари кўлами 21 фоизга кўпайиб, «қизил» тоифадагилар 15 фоизга (ижобий ўсиш кўрсаткичлари бўйича) камайган. Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 70 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 8 баллга ошган.

    Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ (91 балл), Солиқ қўмитаси (90 балл), «Ўзавтосаноат» АЖ (89 балл) ва «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (89 балл) томонидан кўрсатилган.

    Энг юқори ижобий ўсиш «Uzbekistan Airvays» АЖ (+42 балл), Транспорт назорати инспекцияси (+46 балл), Спорт вазирлиги (+47 балл), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (+52 балл) томонидан қайд этилган.

    Маълумот ўрнида: Индекс 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилиб келинмоқда. Бу йилги баҳолашда жами 98 та та республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирлик, қўмита, агентлик, инспекциялар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти қамраб олинди.

    Баҳолаш натижаларига кўра, 50 та давлат органи «яшил» (2023 йилда 31 та), 35 таси «сариқ» (43 та) ва 13 таси «қизил» (29 та) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этди.

    Якуний натижалар билан https://index.aca.uz/rating орқали танишиш мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates