Аҳолидан эҳтиёт чораларига риоя қилиш, транспорт воситасини дарахтлар ва темир қурилмалар тагига қўймаслик, эшик ва деразаларни мустаҳкам ёпиш, ёш болаларни қаровсиз кўчага чиқармаслик сўралди.
"Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматларининг (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин", — дейилади огоҳлантириш хабарида.








