Тошкент вилоятида бир эркак икки кишини ўлдириб, ёқиб юборди

    Бунга ижарага берилган ер майдонлари учун 40 млн сўм миқдорда ҳақ талаб қилингани сабаб бўлган.

    Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, 23 март куни соат 14:30 ларда "Нурли Диёр" МЧЖда агроном бўлиб ишлаган 1961 йилда туғилган К.А. ҳамда жамият мутахассиси 1984 йилда туғилган С.Г. Янгийўл туманида яшовчи Б.Ж.нинг олдига бориб, унга ижарага берилган ер майдонлари учун 40 млн сўм миқдорда ҳақ талаб қилишган.

    Шу вақт ўрталарида низо келиб чиққан. Натижада, Б.Ж. пул бермаслик мақсадида уларни дала шийпонига олиб кириб, иккаласини ҳам ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган. Сўнг, у ўзининг жиноятини яшириш мақсадида мурдаларни ёқиб юборган ҳамда қолган тана қисмларини ариқ бўйига ташлаб юборган.

    Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-кисми "а", "ж", "и" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates