Тошкент вилоятида чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган икки қирғизистонликка ўқ узилган

    Шу йилнинг 15 август куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 2 нафар фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринди, деб хабар берди ДХХ Чегара қўшинлари.

    Қайд этилишича, Угам-Чотқол қўриқхонаси яқинидаги чегара минтақасида 2 нафар номаълум шахсларнинг ҳаракатланаётгани кузатилган.

    Чегара наряди ўз ваколати доирасида уларга тўхташни буюрган, лекин тартиббузарлар қочишга уринган.

    Шу боис Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, уларни тўхтатиш учун осмонга қарата бир неча бор огоҳлантирувчи ўқ узилган.

    Аммо номаълум шахслар чегара нарядининг қонуний талабларига бўйсунмай, Давлат чегараси томон ҳаракатни давом эттирган. Шундан кейин сўнгги чора сифатида уларга нисбатан қурол қўлланилган.

    Натижада улар яраланиб, ҳарбий хизматчилар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида, 1 дона чодир, 3 та от, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда яширинишга улгурган учинчи шахснинг излари ҳам топилган.

    Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Қирғизистон ва Қозоғистон чегара идоралари хабардор қилинган.

    31 август куни вафот этганлар Қирғизистон фуқаролари эканлиги аниқланиб, уларнинг жасади қариндошларига топширилди.

    Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара идоралари раҳбарларининг ўзаро келишувига асосан, 2-3 сентябрь кунлари ҳодиса жойи ҳамкорликда кўздан кечирилди.

    Ўрганишлар натижасида чегара нарядининг хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон қонунчилигига асосан амалга оширилганлиги, юқорида кўрсатилган Қирғизистон фуқаролари томонидан Давлат чегараси бузилганлиги, шунингдек, учинчи шахснинг Қирғизистон томонга қайтиб, яширинишга улгургани комиссия томонидан ўз тасдиғини топди. Унинг шахсини аниқлаш ва тегишли чора кўриш юзасидан келишувга эришилди.

    Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, ҳар икки томон чегараолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда мураккаб тоғли худудларни қўриқлашда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates