баннер
18 апр 2025
04:18

    Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари давлат чегараси тўғрисидаги битимни имзолашди

    Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон Бишкекда Қирғизистон-Тожикистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги битимни имзолашди.

    Бу ҳақда Қирғизистон ОАВлари хабар бермоқда.

    Ҳужжат Президент Администрацияси “Интимак Ордо”да бўлиб ўтган икки томонлама учрашув якунлари бўйича имзоланди. Шу тариқа Президентлар Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги “Қизил-бел” ва “Қайрағоч” назорат-ўтказиш пунктларида ишни қайта тиклашга старт беришди.

    “Биз иккита назорат-ўтказиш пунктининг онлайн очилиш маросимини ўтказдик. Келгуси даврда икки давлатнинг бу борадаги иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали савдо-иқтисодий ҳамкорликни сифат жиҳатидан ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилади”, деди Жапаров.

    Бундан ташқари, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сув-энергетика инфратузилмаси, йўл-транспорт инфратузилмаси, сув хўжалиги ва энергетика объектларидан фойдаланишни таъминлаш, автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш, йўл чорраҳаларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик ва бошқа йўналишлар бўйича қатор шартномалар имзоланди.

    Чегара 2021 йилнинг май ойида биринчи қуролли можародан кейин ёпилган эди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech