Тошкентда Биринчи халқаро фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда

    Тошкентда Биринчи халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    Ушбу нуфузли анжуман давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш, йирик хорижий компаниялар билан ҳамкорликда юқори салоҳиятли лойиҳаларни амалга ошириш вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

    Форум доирасида фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболларига бағишланган ялпи мажлис ўз ишини бошлади. Унда мамлакатимизда фармацевтика тармоғини ривожлантириш, унинг сармоявий имкониятлари, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Қайд этилганидек, юртимизда 2021 йилда 70,2 млн. долларлик фармацевтика маҳсулотлари ва хизматлари экспорти амалга оширилди. 2022 йилда бу кўрсаткични 103 млн. долларга етказиш режалаштирилган. Жорий йилнинг I чораги якунига кўра фармацевтика корхоналарининг экспорт ҳажми 18,6 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

    Шунингдек, ўтган йили мамлакатимизга 1283,8 млн. долларлик фармацевтика маҳсулотлари ва хизматлари импорт қилинган. Шундан асосий қисми COVID-19ни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ҳиссасига тўғри тўғри келди. 2021 йил инвестиция дастурига киритилган 36 та инвестициявий лойиҳа доирасида 97,5 млн. долларлик сармоялар ўзлаштирилди ҳамда умумий қиймати 70,7 млн. долларлик 13 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 862 та янги иш ўрни яратилди. 2022 йилда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан жами 102 млн. долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган.

    Форум давомида Ўзбекистонда қўллаш учун қулай бўлган аниқ инвестицион лойиҳалар ва кейслар, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар, фаолияти хорижий бозорларга йўналтирилган ишлаб чиқарувчиларни амалий қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдимоти ўтказилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates