Тошкентда “Captiva” ва “Spark” иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Spark” русумли автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, шу йилнинг 13 ноябрь куни соат 21:00 ларда Юнусобод тумани КХАЙ кўчаси Минор масжиди қаршисида ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Н.Х. бошқарувидаги “Spark” русумли транспорт воситаси ва 2004 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги “Captiva” русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.