Тошкентда "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари" Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади

    2024 йилнинг 15 апрель куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади.

    Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Кенгашга аъзо давлатлар – БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Ўмон давлатларидан делегациялар иштирок этиши кутилмоқда.

    Йиғилишда 2023 йил 19 июл куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш, сиёсат, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

    Шунингдек, 2025 йилда Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш бўйича фикр алмашилади.

    Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши кўзда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates