Нукусдан Олмаотага мунтазам қатновлар йўлга қўйилмоқда

    1 июндан бошлаб Uzbekistan airways авиакомпания хизматларидан фойдаланиб, Нукусдан Олмаотага саёҳат қилиш мумкин.

    Парвозлар чоршанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

    Нукусдан жўнаб кетиш соат 10:05, Нукус вақти билан;

    Олмаотага етиб келиш соат 12:15, Олмаота вақти билан;

    Олмаотадан жўнаб кетиш соат 13:15, Олмаота вақти билан;

    Нукусга етиб келиш соат 15:45, Нукус вақти билан.