Тошкентда “Matiz” пиёдани уриб юборди

    Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида “Matiz” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси 83 ёшли фуқарони уриб юборди.

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, фуқаро ЙТҲ оқибатида олган тан жароҳатлари сабабли шифохонага олиб кетилган.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 05 ноябрь куни соат 13:10 ларда Юнусобод тумани Осиё кўчасида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Б.Н. “Matiz” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 1941 йилда туғилган пиёда Х.С.ни уриб юборган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates