Тошкентда ниқобли шахслар кўчадаги дарахтни кесиб кетишди

    Ярим тунда кўчадаги дарахти кесиб кетган ниқобли шахслар ушланди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 14 июль куни Мирзо Улуғбек туманида тун соат 00:55 атрофида ниқоб кийган икки нафар номаълум шахс "Ласетти" русумли автомашинада фуқаро M.З.нинг уйига келиб, уйи олдидаги дарахтни кесиб ташлашгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИБ га мурожаат келиб тушган.

    Мурожаатга асосан кўрилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни 1989 йилда туғилган O.У. ва 1990 йилда туғилган Н.Ғ.лар содир этганлиги аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates