Хусусан, жорий йилнинг 16-18 июль кунлари "Ўзбектелеком" АКнинг Андижон, Фарғона ва Наманган филиаллари мутахассислари "Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар" мавзусида ўтказилган махсус-тактик ўқув машқларида фаол иштирок этди.
Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими – ФВДТнинг мазкур вилоятлардаги ҳудудий қуйи тизимлари ҳамкорлигида ташкил қилинди. Унда компания филиаллари мутахассисларининг ҳаракатлари табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уларни бартараф этиш ҳамда барқарор фаолият кўрсатишни таъминлаш борасидаги ҳолатларга "Тайёр" деб баҳоланди.
"Ўзбектелеком" АК Матбуот хизмати
Реклама