Тошкентда VI – XV асрларга оид археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланди

    Прокуратура томонидан маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

    Қайд этилишича, назорат тадбирларида Тошкент шаҳридаги VI – XV асрларга оид “Хонободтепа” археология ёдгорлиги ҳудуди орқали ихтисослашган корхона томонидан 257 метр узунликдаги канализация қувури ўтказилиб, ёдгорликнинг 961 м3 қисмига 27 млрд. сўмлик зарар етказилган.

    Бундан ташқари, ушбу корхона томонидан ёдгорликнинг яна 160 м3 қисми экскаватор ёрдамида ковланиб, 4,5 млрд. сўмлик зарар етказилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши таъминланиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates